Хотима
Гапнинг қисқаси шуки, ҳазоратлар тўқнашуви муқаррардир, у ўтмишда бўлган, ҳозир ҳам давом этмоқда. Бу тўқнашув Қиёмат кунидан озгина илгарироқ интиҳосига етгунича давом этиб қолади. Зеро, у энг ярамас халқлар устидагина қоим бўлмайди. Эй мусулмонлар, ўз бошини қумга кўмиб, хорлик ила чекиниб, суҳбатлашишга жар солувчиларга алданиб қолманглар. Аксинча, курашишга тайёргарлик кўринглар. Чунки Ғарбнинг капиталистик ҳазорати сизларни ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мағлуб қилди, лекин фикрий жиҳатдан ҳаргиз мағлуб қила олмайди. Зеро, сизнинг ақидангиз унга қасд қилган кимсалар устидан ғолибдир ва у қалбларда тирик ҳолда турибди. Бироқ, ақидангиздан келиб чиққан ҳазоратингизнинг айрим тушунчаларида баъзи камчиликлар бўлиб, улар озгина хиралашган. Китоб ва суннатга мурожаат қилиб, уларни тозалаб, ёпишган чанг-ғуборни олиб ташланглар. Далилсиз гапларни ёки мужтаҳид бўлмаган кишиларнинг гапларини далил қилиб олишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки ҳозирги давр илми бўлмасдан туриб фатво берадиган жоҳил раҳбарлар давридир. Шу боис улардан эҳтиёт бўлинглар, балки ихлосли ва фаол олимларни излаб топиб, динингизни ўшалардан ўрганинглар. Зеро улар бугунги кунда ноёб бўлиб қолган зулматларни ёритувчи чироқдир. Ва шуни билингларки, пировардида ғалаба ва муваффақият Ислом ва мусулмонларникидир. Буни бизларга Аллоҳ ва Расули қатъий хабарларда ваъда қилган. Бас, Аллоҳнинг гўзал ваъдасига ишонинг, ХАЛИФАНГИЗНИ тиклаш ва жамоангизни ўзингиздан бўлган бир кишининг устига қуриш учун фаолият олиб боринг. Токи у тайёргарлик кўриб, умматни бирлаштирсин, душман қалбига қўрқув солиб, ҳудудларни ҳимоя қилсин, раиятга адолат қилсин, тақсимотни тенг қилсин ва Аллоҳ унинг қўли билан - гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам - бу динни барча динлар устидан ғолиб қилсин.
54-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54
|